Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2022 саралаши. Эрон Жанубий Корея билан дуранг ўйнади, 100 дақиқали ўйинда Саудия Хитой устидан қийин ғалабага эришди ва бошқа натижалар
Бугун, 12 октябрь куни Осиёнинг бир қатор стадионларида ЖЧ-2022 3-саралаш босқич 4-туридан ўрин олган ўйинлар ўтказилди.
«А» гуруҳида Эрон миллий жамоаси Жанубий Корея билан баҳсда дуранг қайд этиб, саралашда илк очколарини йўқотди. Сон Ҳён Миннинг голига Алиризо Жаҳонбахш ўз голи билан жавоб берди – 1:1.
Сурия эса Ар-Риёддаги «Қирол Фатҳ» стадионида Ливанга қарши майдонга тушиб, кутилмаганда мағлуб бўлди – 2:3.
БАА ҳамда Ироқ ўртасидаги ўйин ҳам қизиқарли ўтди. 1:1 ҳисоби қайд этилаётганда Ироқ 89-дақиқада гол уриб, ғалабани илиб кетгандек эди, гўё. Аммо 90+3-дақиқада Али Мабҳут мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.
«А» гуруҳи. 4-тур. 12 октябрь
Эрон – Жанубий Корея – 1:1
Голлар: Алиризо Жаҳонбахш 76 – Сон Ҳён Мин 48.
Сурия – Ливан – 2:3
Голлар: Омар Ҳарбин 20, Умар ас-Сома 64 – Муҳаммад Қудуҳ 45+1, 45+3, Ҳассан Али Саад 53.
БАА – Ироқ – 2:2
Голлар: Кайо 33, Али Мабҳут 90+3 – Ал-Атас 74 (авт.), Айман Ҳуссейни 89
«А» гуруҳидаги вазият:

«B» гуруҳида эса Япония Австралияни мағлуб этишга эришган бўлса, Уммон Вьетнамдан устун келди.
Гуруҳдаги сўнгги ўйинда эса Саудия Арабистони мухлислари қаршисида Хитойни қийинчилик билан мағлуб этди. Ўзбекистонлик Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бошқарган ўйинда мезбонлар қийин ғалабага эришишди – 3:2.
Натижада, Эрве Ренер шогирдлари максимал 12 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида қолишди.
«B» гуруҳи. 4-тур. 12 октябрь
Япония – Австралия – 2:1
Голлар: Танака 8, Бехич 85 авт. – Хрустич 69.
Уммон – Вьетнам – 3:1
Голлар: Ас-Собҳи 45+1, Ал-Холди 49, Ал-Яҳёвий 63 пен. – Нгуен Линь 39.
Саудия Арабистони – Хитой – 3:2
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон)
Голлар: Сами Ан-Нажми 15, 38, Фирас Ал-Бурайкан 72 – Алоизио 46, У Си 87.
«В» гуруҳидаги вазият:

Мавзуга оид
08:39 / 30.03.2022
ЖЧ-2022 саралаши. Перу плей-оффда ўйнайди, Колумбия ва Чили мундиалга бормайди, Бразилиядан 4та гол, Аргентинада дуранг
08:24 / 30.03.2022
Марокаш Купернинг Конгосини йирик ҳисобда енгиб, ЖЧга чиқди. Камерун ва Тунис ҳам мундиалга боради, Жазоир эса йўқ
01:46 / 30.03.2022
Фернандешнинг дубли Португалияга ЖЧ йўлланмасини келтирди, Польша Швецияни мундиалсиз қолдирди
01:21 / 30.03.2022