Жаҳон | 21:52 / 15.10.2021
29944
4 дақиқада ўқилади

Ливанлик намойишчининг аянчли қисмати, яхши ҳаёт учун хавфли сафарга чиққанлар ва ўқиш орзусидаги афғон қизалоқ. Кун суратлари

Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.

Фото: REUTERS/Aziz Taher

14 октябрь куни Ливан пойтахти Байрутда ўтган йил августида портда содир бўлган портлаш бўйича тергов жараёнидан норози бўлган «Ҳизбуллоҳ» ва «Амал» гуруҳлари тарафдорлари намойишларга чиқишди.

Намойишчиларнинг айримлари автоматлар ва гранатамётлар билан қуролланганди. Минглаб одамлар адлия биноси атрофида тўпланганида улар номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди ва натижада камида 6 киши ҳалок бўлиб, 30дан ортиқ киши яраланди. Шиалар бу ҳужумда христианларнинг «Ливан кучлари» ҳаракатини айблашди.

Намойишчилар портдаги портлаш иши бўйича аввалги ҳукумат аъзоларига айблов қўйган судья Тариқ Битарни четлатишни талаб қилган - у айблаган собиқ вазирлар шиаларнинг одамлари эди.

Интернетда Байрутдаги намойишлар вақтида гранатомётдан отишга тайёрланаётган намойишчи сурати тарқалганди. Маълум бўлишича, у дарҳол мерганлар томонидан отиб ташланган. REUTERS/Aziz Taher
Гранатомётчини қутқариш жараёни / REUTERS/Aziz Taher
Суратларда ушбу намойишчининг бошига ўқ текканини кўриш мумкин / REUTERS/Aziz Taher
Байрутдаги отишма чоғида қизини кўтариб қочаётган ота.   REUTERS/Mohamed Azakir
Отишма жойига етиб келган армия аскарларидан бири одамлардан хавфсиз жойга кетишни сўрамоқда. REUTERS/Mohamed Azakir
Африкалик мигрантлар испан соҳил қўриқчилари кемаси томонидан буксирга олинган қайиқда қирғоққа туширишларига умид қилиб кетишмоқда. / REUTERS/Borja Suarez
Ироқлик муҳожир аёл Беларусь ва Польша чегарасида тўхтатилгач, болалари билан ерда ўтирибди. Польша Беларусь орқали келган мигрантларни тутиб ортга қайтармоқда. REUTERS/Kacper Pempel
9 ёшли Самира Кобулдаги болалар уйида фотограф қаршисида. Самира журналистларга берган интервьюсида шифокор бўлишни ва ватанига хизмат қилиб, беморларни қутқаришни исташи ҳақида гапирган. Ҳали кичик бўлгани учун у мактабга бориши мумкин, у катта бўлганида хорижда ўқишни ҳам мақсад қилган. REUTERS/Jorge Silva
Норвегиянинг Кёнисберг шаҳрида олти киши ўлдирилган теракт вақтида деворга санчилган камон ўқи. Terje Bendiksby/NTB
Тайвандаги ёниб кетган меҳмонхона ёнидан ўтаётган мотоциклчи. 14 октябрь куни рўй берган ёнғин қурбонлари сони 46 нафарга етган. REUTERS/I-Hwa Cheng
Электр станцияси яқинидаги сувларда ов қилаётган хитойлик балиқчилар, Тианжин. REUTERS/Thomas Peter
Сунъий йўлдош орқали олинган суратда Канар ороллари тизимидаги Пальма оролида отилган вулқондан лава оқиб чиқиши вақтида юқорига тутун кўтарилиши акс этган. Maxar Technologies/via REUTERS
Испаниянинг Пальма оролидаги Кумбре-Вьеха вулқони отилиши
Фото: Marcos del Mazo/Getty Images
Германиядаги Болтиқ денгизи соҳили юқоридан кўриниши
Фото: АР/ТАСС
Лондон жанубидаги Ричмонд-Парк ҳудудида тасвирга олинган буғу
Фото: John Walton/PA Images via Getty Images
Wildlife Photographer of the Year 2021нинг «Хулқ-атвор: сут эмизувчилар» тоифасида ғолиб бўлган сурат. Шпицберген буғуларининг кураши.
Фото: Stefano Unterthiner/2021 Wildlife Photographer of the Year

 

«Совиш вақти» — урғочи оқ айиқлар жазирама кунда муздек сувда чўмилмоқда
Фото: Martin Gregus/2021 Wildlife Photographer of the Year

Мавзуга оид