Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда ёнилғи инқирози юз берди. У хорижий давлат киберҳужуми билан изоҳланди
Фото: Reuters
Эрон ёнилғи тизими хорижий давлат киберҳужумига учради. Бу ҳақда Эрон ОАВга таяниб Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Бироқ гап айнан қайси давлат ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган.
Бунинг оқибатида Эрондаги АЁҚШларда катта навбатлар юзага келган. Айни вақтда муаммони ҳал қилиш билан мутахассислар шуғулланмоқда ва яқин соатларда уни бартараф этиш режалаштирилган.
Шунингдек, эронликлар махсус карта ёрдамида ёнилғини арзонроқ сотиб олиш имконидан ҳам маҳрум бўлганлар.
Хабарларга кўра, ушбу киберҳужум Эронда 2019 йил ноябрда юз берган норозилик намойишларининг 2 йиллиги арафасида содир этилган. Ўшанда ёнилғи нархининг ошиши норозиликларга ва полиция билан тўқнашувларга олиб келганди. ОАВнинг маълум қилишича, ўша намойишларни бостириш вақтида юзлаб одамлар ўлдирилган.
Мавзуга оид
08:42
Зеленский: Эрондаги уруш қурол-яроғ етказиб беришга таъсир қилиши мумкин
23:27 / 02.03.2026
Трампнинг уруши: мактабга ҳужум дунёни ларзага солди
23:17 / 02.03.2026
Биз осон ғалаба қозонамиз – Трамп уруш бошланганидан кейин илк марта жонли эфирда нутқ сўзлади
22:50 / 02.03.2026