Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Мақсадимиз – ҳар бир хонадонга кириб бориш” – Tashkent City’да янги форматдаги Kukmara дўкони очилди
25 октябрдан Tashkent City’да Kukmara брендининг янги форматдаги илк дўкони иш бошлади. Дўкондан севимли брендингизнинг исталган турдаги буюмларини топа олишингиз, уй бекалари учун бир-биридан ажойиб совғалар харид қилишингиз мумкин. Kukmara сизни хурсанд қилишдан мамнун.
Ҳозирга қадар Kukmara бренди ўзбек бозорини забт этиб, харидорларнинг ишончига кирди, деб бемалол айтиш мумкин. Бироқ металл идишлар брендининг янги дўкони Ўзбекистонда ҳозиргача очилган барчасидан фарқ қилади. Дўкон шаҳар марказида жойлашгани учун қулай, ҳар бир идиш алоҳида пештахталарга терилган ва сотувчилар харидорларга идишларнинг хусусиятлари, қулайликлари ҳақида етарлича маълумот беришади.
Kukmara ҳақида нималарни биласиз?
Компания ўз фаолиятини 1950 йил Россиянинг Кукмор қишлоғида алюминий идиш-товоқлар ишлаб чиқаришдан бошлайди. 1967 йилда эса завод «Кукмор металл идишлар заводи» деган номни олади. Ҳозирги кунда Кукмар тагига олмас қопламали товалар, алюминий чугун идишлар, саёҳат учун керакли буюмлар, нон пишириш қолиплари ишлаб чиқариш буйича нафақат Россия, балки МДҲ ва бошқа хорижий мамлакатларда етакчи саналади.
Бренд Ўзбекистонда фаолият бошлаганига 3 йил муддат тўлди. Kukmara идишлари аллақачон ўзбекистонлик уй бекаларининг ишончини оқлаб, уларнинг севимли буюмларига айлана бошлади.
Бу – бошланиши
“Бу – бошланиши. Режаларимиз катта. Мақсадни улкан қилиб қўйганмиз: ҳар бир ўзбек хонадонига Kukmara идишлари кириб боришини хоҳлаймиз. Янги очилаётган дўкон ва брендимизнинг Ўзбекистондаги марказий офиси бу режаларимизни амалга ошириш учун янги қадам бўлади”, - деди “Kukmara Ўзбекистон” компанияси раҳбари Улуғбек Абдураҳмонов.
Танлов имконияти кенглиги ва турли чегирмали кунлар
“Kukmara савдо белгиси бугунги кунда 700 турдаги идишлар ишлаб чиқармоқда. Улар орасида куйишга қарши қопламали идишлар жуда харидоргир. Қопламасиз идишларимизнинг ҳам турли хиллар мавжуд. Ҳатто ўчоқда таом пиширишга ҳам мослашган идишларимиз бор. Уй бекаларига турли пишириқлар пиширишга мўлжалланган қолипларимиз ҳам жуда ёқади.
Янги дўконнинг очилиши Kukmara идишлари аллақачон бозорларга кириб бориб, харидорларини топган бўлса-да, бизни танлаганларга кўпроқ қулайлик яратади. Истеъмолчилар билан тўғридан тўғри алоқа ўрнатиш, танлов имконияти каттароқ, ҳар хил байрамларда турли чегирмалар ва акциялар ўтказиш орқали ҳам харидорларга қулайликлар яратамиз”, - дейди янги очилган дўкон менежери Дилфуза Абдураҳмонова.
Агар ўзингиз учун қулайлик ва сифатни маъқул кўрсангиз, унда сиз, албатта, Kukmara’нинг янги форматдаги дўконига ташриф буюриб кўришингиз керак.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси 3А, Tashkent City IBC, Boulevard (7-блок), Kukmara дўкони.
Реклама ҳуқуқи асосида