Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайёрани пластик чиқиндилар билан энг кўп ифлослантираётган компаниялар маълум қилинди
Coca-Cola компанияси ёрлиқлари ёпиштирилган пластик чиқиндилар 39 мамлакатдан топилди.
Фото: Shutterstock
Энг кўп пластик чиқинди ёрлиқлари Coca-Cola, PepsiCo ва Unilever компанияларига тегишли, деб ёзади rb.ru.
Маълум қилинишича, Breakfreefromplastic ҳаракатининг 11 мингдан ортиқ кўнгиллилари томонидан сув омборлари қирғоқларида ўрганишлар ўтказилди. Улар 45 мамлакат қирғоқларида топилган пластик чиқиндиларни ўрганиб чиқишди.
Ўрганиш натижасига кўра, Coca-Cola сайёрани энг кўп ифлослантирувчи бўлиб чиқди. Мазкур компания ёрлиқлари ёпиштирилган пластик чиқиндилар 39 мамлакатдан топилди. Иккинчи ўринда Coca-Cola’нинг рақобатчиси PepsiCo. Косметика ва шахсий гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Unilever компанияси эса учинчи ўринда.

Кўнгиллилар 39 мамлакатдан 19,8 минг дона Coca-Cola пластик чиқиндиларини топишган. PepsiCo компанияси пластик чиқиндилари эса икки баравар камроқ – 8,2 минг дона. 6 минг донага яқин пластик чиқинди элементлари Unilever компаниясига тегишли.
Breakfreefromplastic ҳар йили сайёрани энг кўп ифлослантирувчи компаниялар рўйхатини тузади. Уч йилдирки, Coca-Cola ва PepsiCo рўйхатда етакчилик қилиб келмоқда. Ўтган йили Unilever ўрнини Nestle эгаллаган.
Мавзуга оид
21:30 / 17.07.2025
Трамп Coca-Cola рецептини ўзгартиришни талаб қилди, компания бунга рози
15:00 / 07.05.2025
“Бу Coca-Cola'ни кимга улашмоқчисиз?” деган афсонавий кампания дунё бўйлаб ўзининг зафарли юришини давом эттириб, Ўзбекистонга етиб келди!
18:07 / 12.02.2025
Россия Афғонистондан Coca-Cola олиб келишни йўлга қўйди
17:25 / 28.01.2025