Ўзбекистон | 07:58 / 29.10.2021
4129
1 дақиқада ўқилади

Шаҳарлараро электропоездларнинг ҳаракат жадвали ўзгарди 

Жорий йил 29 октябрдан бошлаб, Тошкент-Хўжакент-Тошкент ва Тошкент-Бекобод-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган шаҳарлараро электропоездлар ҳаракат жадвали ўзгартирилади. 

Фото: Ўзтемирйўлйўловчи

“Ўзтемирйўлйўловчи” хабарига кўра, Тошкент -Хўжакент йўналишида ҳаракатланадиган 6435-сонли электропоезд 29 октябрдан соат 13:44да ҳаракатланади.

Шунингдек, Хўжакент-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 6436-сонли электропоезд соат 16:20да ҳаракатланади.

Бундан ташқари:

  • Тошкент - Хўжакент йўналишида ҳаракатланадиган 6437-сонли электропоезд соат 17:00да;
  • Бекобод-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 6449-сонли электропоезд соат 06:55да;
  • "Тошкент-Бекобод" йўналишида ҳаракатланадиган 6450-сонли электропоезд 2 ноябрдан бошлаб, Ховос станциясигача амалдаги жадвал бўйича, Ховос станциясидан соат 19:37да ҳаракатланади.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлиги айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид