Ўзбекистон | 10:48 / 30.10.2021
3408
1 дақиқада ўқилади

8 туп гужум дарахтини ноқонуний кесиш боғотлик фуқарога 41,3 млн сўмга тушди

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Боғот туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан ўтказилган экологик рейд тадбирида дарахтларни ноқонуний кесиб ташлаш ҳолати аниқланган.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

Жумладан, «Деҳқонобод» маҳалласида яшовчи фуқаро М.Х. тегишли ташкилотлардан рухсат олмасдан, ўзбошимчалик билан турли ёшдаги 8 туп гужум дарахтини ноқонуний равишда кесиб олган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари, яъни 1,35 млн сўм миқдорида жарима ва табиатга етказилган 39,9 млн сўм зарар ҳисобланган.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси

Аввалроқ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Хоразм вилоятида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоизга ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид