Жорий йилнинг 31 октябр куни Шимолий Гирсан конидаги 2-сонли қудуқда олиб борилган мукаммал таъмирлаш ишларидан сўнг ундан саноат миқёсидаги газ оқими олинди.
Олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 1 ноябр куни қудуқ газ узатиш тизимига уланади.
Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.
Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ