Ўзбекистон | 16:32 / 02.11.2021
7974
3 дақиқада ўқилади

Суд тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Судялар олий кенгаши йиғилишида бир неча нафар судяни ваколат муддати даврига қайта тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: KUN.UZ

Кенгаш қарори билан:

  • Одила Султонова – судялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судяси лавозимидан озод қилинди;
  • Жасурбек Мамаюсупов – судялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судяси лавозимидан озод қилинди;
  • Олимжон Қаҳҳоров – судялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят маъмурий судининг судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судяси лавозимидан озод қилинди;
  • Қаҳрамон Холмуродов – судялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Зокир Худойбердиев – судялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Жаҳонгир Турдимуродов – судялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
  • Фаррух Саматов – судялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судяси лавозимидан озод қилинди;
  • Шуҳратжон Дўсалиев – судялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона ҳарбий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, Наргиза Маҳкамова – судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судяси лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид