Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профессионаллик, юқори даражада самарадорлик хоҳлаганлар - «UZCASESERVICE» хизматлари сиз учун
Инсоният ҳамиша қулайликка интилиб келади. Шу сабаб яшаши, ишлашини осонлаштирадиган технологияларга ҳам доимий эҳтиёж сезаверади. Бу эҳтиёжни англаган компаниялар эса одамларга қулайликларни биринчи бўлиб тақдим этишга ҳаракат қилади. Ўзбекистонда 1998 йилдан буён фаолият юритаётган «UZCASESERVICE» ўзбек-америка қўшма корхонаси ҳам мижозларини керакли вақтда қўллаб-қувватламоқда.
«UZCASESERVICE» хотиржамлик ва барқарорликни таъминлайди.
Пахта даласида ишлаётган техникада носозлик келиб чиқса, уни тузаттириш учун кетадиган вақт деҳқон учун йўқотиш бўлади. Лекин «UZCASESERVICE» хизмати керакли пайтда берадиган ёрдам билан фермерлар хотиржам ишлашлари мумкин.
«UZCASESERVICE» корхонаси Case ва New Holland брендидаги жами 13 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари билан шуғулланади. Корхона Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда сервис марказига, пойтахтда эса марказий офис ва марказий омборхонага эга. Марказларда хизмат кўрсатадиган мутахассислар юқори малакали, уларнинг ҳар бирида ўзига бириктирилган сервис автомобили ва махсус анжомлари бор. Бу ходимларга ёрдам кутилаётган манзилга тезлик билан етиб бориш имконини беради.
«UZCASESERVICE» корхонаси хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган эҳтиёт қисмларини ўзининг махсус омборларида сақлайди. Бу эҳтиёт қисмлари улар ишлаб чиқариладиган чет эл корхоналаридан тўғридан тўғри буюртма қилиб олиб келинади. Сабаби «UZCASESERVICE» ўрнатиб берилган эҳтиёт қисмлари учун 1 йилгача кафолат беради.
Автопилот билан ҳам вақт, ҳам нақд тежаляпти
«UZCASESERVICE» корхонаси 2019 йилдан буён Case тракторларида автопилот тизимини ишга туширган. Жараёнларни автоматлаштириш орқали автопилот билан сезиларли тежамкорлик ҳам кафолатланган.
Автопилот билан:
- экинга сарфланадиган вақт – 50 фоизга;
- ёнилғи махсулотлари, уруғ харажати, кимёвий ўғитлар харажати 15-20 фоизга қисқартиради.
- механизаторлар камроқ чарчайди;
- экин сифати ошади.
Энг муҳими эса, автопилот ҳосилни юқори олишга ёрдам беради.
«UZCASESERVICE» корхонаси ер текислаш тизимларини хам таклиф қилади. Бу тизим сув ресурсларидан муқобил фойдаланишга ёрдам беради. Бунинг билан ўз-ўзидан сувга сарфланадиган харажат ҳам камроқ бўлади.
Ходимлар малакали бўлиши учун
Корхонанинг ўз ўқув маркази бор. Бу марказ корхона ходимларининг доимий равишда малака ошириб боришини таъминлайди. Мутахассислар ҳар 2 йилда аттестациядан ўтказилади. Ходимларнинг ҳар йили малака оширишини таъминлаш орқали «UZCASESERVICE» технологияларга киритилаётган ўзгаришлар ва янгиликларни ўтказиб юбормайди.
Ходимларга АҚШ, Германия, Италия, Австрия, Хиндистон, Хитой каби давлатларда жойлашган заводларда малака ошириш имкони ҳам берилган.
«UZCASESERVICE» шу тартибда ўз мижозларига энг замонавий, энг яхши ва энг қулайларини муносиб кўрмоқда. Агар сизда қишлоқ хўжалик соҳасида ёрдам керак бўлса, унда иккиланмай «UZCASESERVICE»ни танлайверинг.
Батафсил маълумот:
Реклама ҳуқуқи асосида