Дунёда табиий газга бой давлатлар жуда кўп. Уларнинг рейтинги асосан тасдиқланган газ захираларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Жаҳонда ушбу рейтингларни тузувчи бир неча ташкилотлар борки, уларнинг маълумотлари ҳамда рейтинг иштирокчиларини саралаш механизмлари ҳам турлича. ОПЕК ташкилоти ва «Би-Пи» – British Petroleum – трансмиллий нефтгаз компанияси шу каби рейтингларни тузувчи энг ишончли ва обрўли ташкилотлар сифатида тан олинган.

Бугунги мақолада айнан шу икки манба маълумотларидан фойдаланамиз.

Умуман олганда, дунёда 2020 йил ҳолатига тасдиқланган газ захиралари 200 трлн кубометрни ташкил қилса, шундан 75 трлн кубометри Яқин Шарқ давлатларида, 65 трлн кубометри эса МДҲ давлатларида (асосан Россия ва Туркманистонда) жойлашгани аниқланган. Энг қизиғи, газ захиралари бўйича етакчи давлатлар ҳар икки манбада ҳам бир хил, фарқ фақатгина рақамларда холос.

Демак, «Би-Пи» рейтингида давлатлар ва улардаги тасдиқланган газ захиралари (трлн кубометрда):

1.     Россия — 38

2.     Эрон — 32

3.     Қатар — 24,7

4.     Туркманистон — 19,5

5.     АҚШ — 12,9

6.     Хитой — 6,4

7.     Венесуэла — 6,3

8.     Саудия Арабистони — 6

9.     БАА — 5,9

10.  Нигерия — 5,4

Бу рейтингда Ўзбекистон 24-ўринни эгаллайди ҳамда республиканинг тасдиқланган газ захиралари 1,2 трлн кубометрни, ёки бутун дунёда мавжуд газ захираларининг 0,6 фоизини ташкил қилади. 

ОПЕК ташкилотининг рейтингида эса бу рақамлар бошқача кўриниш олган: