Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабалар учун президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Фото: Kun.uz
Қўшимчаларга кўра, бакалавриат ва магистратура талабалари учун президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби алоҳида тасдиқланди.
Президент стипендияси ҳар бир ОТМ бакалавриат талабаларининг 1 нафар битирувчи курс талабасига тайинланади. Бошқа давлат стипендиялари охирги икки курсда ўқиётган талабаларга тўланади.
Стипендиялар учун номзодларни кўрсатиш ОТМ кенгашлари томонидан талабгорларнинг ўқув ва илмий фаолиятини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.
ОТМ кенгаши қарорига асосан танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этилган номзодлар “stipendiya.edu.uz” тизимига ҳар йили 1-15 август кунлари киритилади. Стипендия тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни бериш 10-30 сентябрь кунлари кўриб чиқилади. Стипендиялар 1 сентябрдан тайинланади.
Мавзуга оид
10:43 / 17.02.2026
Техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади
20:20 / 24.01.2026
Техникумларда дуал таълимда ўқиётган ўқувчиларга стипендия тўлаш йўлга қўйилади
18:57 / 10.10.2025
Талабаларнинг стипендиялари ҳафта якунигача тўлаб берилади – вазирлик
14:23 / 13.09.2025