Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат стоматология институти Приволжск тадқиқот тиббиёт университети билан халқаро ҳамкорликни кенгайтирди
9 ноябрь куни Тошкент давлат стоматология институтига Приволжск тадқиқот университети делегацияси ташриф буюрди.
Тошкент давлат стоматология институти олий таълим соҳасида халқаро алоқаларни йилдан йилга кенгайтириб бормоқда. Халқаро олий таълим муассасалари билан илмий тажриба алмашиш, талабалар ва профессорлар академик соҳаларида ҳамкорлик катта натижа беради. Приволжск тадқиқот университети билан жорий йилда 2 та бакалавриат йўналишида, клиник ординатура эса 5 та йўналишда қўшма факультет ташкил қилинди. Ҳозирги вақтда бу йўналишда 104 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Делегация таркибида ўқув ишлари бўйича проректор Елена Богомолова, халқаро таълим факультети декани Елена Абросимова, декан ўринбосари Фароғат Валикулова, талабалар академик раҳбари Лариса Никонова, клиник ординатура академик раҳбари Юлия Исраельян бор.
Ташриф давомида икки олий ўқув юрти раҳбарияти ўзаро мулоқот қилдилар. Мулоқот давомида илмий соҳада, тажриба алмашиш борасида, талабаларни академик алмашишда ҳамкорлик қилиш ва ўзаро муносабатларни кенгайтиришга келишиб олинди.
Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати Ⓣ