АҚШ апелляция суди компанияларда ходимларни коронавирусга қарши мажбурий эмлаш тўғрисидаги талабни бекор қилди
Суд хулосасига кўра, меҳнат вазирлигининг бу талаби «қонунда белгиланган ваколатлардан четга чиқиш ҳисобланади».
Янги Орлеан федерал апелляция суди 100 ва ундан ортиқ ходимлари бўлган компанияларда COVID-19га қарши мажбурий эмлашни амалга ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Ҳакамлар ҳайъати бу масала бўйича 6 ноябрда қабул қилинган қарорни тасдиқлади. Суд хулосасига кўра, меҳнат вазирлигининг бу талаби «қонунда белгиланган ваколатлардан четга чиқиш ҳисобланади».
«Ушбу фармойиш эҳтиёткорлик билан қўлланадиган скалпел эмас, иш ўринлари ва ишчиларга зарба берадиган улкан болғага ўхшайди», — дея хулоса қилган суд ҳайъати аъзолари.
Судьяларнинг қўшимча қилишича, бу фармойиш бизнесга қўшимча молиявий юк бўлади, ходимларни эмланишга, тест топширишга ёки ишдан кетишга мажбур қилиш орқали иш кучлари йўқолишига олиб келади ва АҚШ конституциясини бузади.
4 ноябрь куни меҳнат муҳофазаси бошқармаси (OSHA, АҚШ меҳнат вазирлиги таркибига киради) мамлакатдаги 100 ва ундан ортиқ ходимлар ишлайдиган барча компаниялар 2022 йил 4 январгача ўз ходимларини мажбуран эмлаши ёки эмланмаганлардан ҳар ҳафтада коронавирусга тест топширишни талаб қилиши кўзда тутилган фармойишни эълон қилганди.
Мавзуга оид
11:30
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
13:43 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича АҚШ билан музокаралари расман якунланди
22:32 / 18.12.2024