Ўзбекистон | 21:05 / 17.11.2021
6080
3 дақиқада ўқилади

 “Ўзкимёсаноат” АЖ IT компаниялари учун танлов эълон қилади

Фото: Ўзкимёсаноат

Талабгор IT компаниялар “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида тайёр маҳсулотларни сотиш жараёнларини автоматлаштириш тизимини жорий этиш бўйича таклифларини юборишлари мумкин.

1. Танлов мавзуси:

“Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш ва сотишни, RFID технологияси асосида маркировкалаш орқали, автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2. Ишлар/хизматлар мазмуни:

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, такомиллаштириш ва кафолатли қўллаб-қувватлаш. Ахборот тизими техник шартлари талабларига жавоб бериши керак.

“Ўзкимёсаноат” АЖнинг барча корхоналарида тайёр маҳсулотларни маркировкалаш, маҳсулотларни жўнатиш ва тайёр маҳсулотлар ҳаракати, омборлар, тайёр маҳсулотлар савдоси, ҳисобот ва маълумотларни умумлаштиришни бошқариш учун модулларнинг аппарат ва дастурий қисмларини жорий этиш зарур.

3. Танлов таклифларини юбориш тартиби тўғрисида маълумот:

Таклифларни қабул қилиш икки босқичдан иборат бўлади: 1-босқич техник таклифларни қабул қилиш; 2-босқич тижорат таклифларини қабул қилиш.

Техник таклифлар 16.11.2021 йил санасидан 23.12.2021 йил санасигача қабул қилинади.

Таклиф ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланган расмий бланкида ташкилотнинг асл муҳри билан расмийлаштирилган бўлиши керак.

Таклифларни тақдим этиш жойи: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 38-уй, (09.00 дан 17.00 гача, душанба-жума кунлари). Тел. рақами (78) 140-74-77.

4. Компанияга қўйилган талаблар:

  • Ташкилот юқорида кўрсатилган хизматларни амалга ошириш учун барча зарур лицензия ва сертификатларга эга бўлиши керак;
  • Камида 3 мижозидан ижобий тавсиялар бериш;
  • Камида 3 йил давомида ушбу хизматлар бозорида тажрибага эга бўлиш;
  • Шу каби ишланмалар ва уларнинг татбиқ этилгани ҳақида маълумот бериш;
  • Юридик ва бухгалтерия ҳужжатларини бериш ва олиш ҳуқуқига эга бўлган Тошкент шаҳридаги офиснинг мавжудлиги;
  • Банкротлик ва суд жараёнида эмаслиги.

5. Кафолат талаблари:

  • Хизматларни ўз вақтида тўғри бажариш кафолати;
  • Иш қабул қилингандан сўнг камида 12 ой давомида хизмат кўрсатиш кафолати.

6. Энг яхши таклифларни аниқлашда буюртмачи томонидан фойдаланиладиган мезонлар:

  • Функционал имкониятлар;
  • Сифат;
  • Қиймат;
  • Хизмат кўрсатиш муддатлари;
  • Хизмат кўрсатиш кафолати.

Сайт: http://uzkimyosanoat.uz/uz/press/tender/markirovka

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид