Ўзбекистон | 16:59 / 18.11.2021
4362
2 дақиқада ўқилади

Замонавий дата-марказ ва янгича темир-бетон танячлар — Уйчи электр таъминот корхонасига пресс-тур

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Наманган вилоятида аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар Уйчи туман электр таъминоти корхонаси фаолияти, туманда АСКУЭ тизимининг жорий этилгани ва дата-марказ билан танишди.

Ташкил этилган дата-марказ туманда истеъмол ҳолати, қайси трансформатор пункти ортиқча юклама билан ишлаётгани, қайси абонент қарздор ва қайси абонент икки-уч кундан бери ўчиқ турган ҳолатларини кўриб туриш имконини беради. Бу эса тизимда инсон омилини камайтириш, соҳани рақамлаштириш учун амалга оширилган ишлардан биридир.

“Наманган ҲЭТК” АЖ бош директори Жаҳонгир Ризаевнинг сўзларига кўра, вилоятда мавжуд жами 593 597 та истеъмолчига АСКУЭ тизимига мос электр ҳисоблагичлар ўрнатилган ҳамда 580 226 тадан зиёд ҳисоблагични биллинг дастурига улаш ишлари амалга оширилган. Унинг айтишича, барча туманларда дата-марказлар ташкил этилган ва у марказлар биллинг тизимига уланган истеъмолчиларни кузатиб бориш имкониятига эга.

Туман электр таъминоти корхонасига ташрифдан сўнг тумандаги оғир ҳудуд деб баҳоланган Қувурбоши маҳалласида янги тармоқ тортиш ва янги трансформатор пункти ўрнатиш ишларига гувоҳ бўлдик.

Янгича темир-бетон таянчлар

Қувурбоши маҳалласида Республикада илк бор 7,5 метрли темир-бетон таянчлар ўрнатилмоқда. Паст кучланишли тармоқларда СИП кабелларининг қўлланиши сабабли таянч бўйи қисқартирилган.

Авваллари паст кучланишли тармоқ очиқ сим орқали олиб кетилган ва уларда таянч баландлиги 9 метрни ташкил этган.

“Наманган ҲЭТК” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва амалиётга киритилаётган ушбу таянчнинг афзалликлари, биринчидан, хомашё тежалса, иккинчидан таянчда ишловчи ходимнинг хавфсизроқ ва тезроқ ишлашига имконият яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида