14:36 / 26.11.2021
17793

EPSILON (EDC): Кутилма захиралари 15 млрд куб м газ ва 1230 минг тн конденсат бўлган янги – Ширинобод кони очилди

Фото: EPSILON

Жорий йилнинг 26 ноябр куни Қашқадарё вилояти, Ширинобод конидаги 1-сонли излов қудуғининг биринчи объектида (интервал: 3701-3684 м) олиб борилган синов ишлари якунлангач, ундан саноат миқёсидаги - 150 минг кубметр кунлик ҳажмда газ оқими олинди. Қудуқдаги қолган объектлар бўйича синов ишлари давом эттирилмоқда.

Олинаётган газни аҳолига етказиб бериш мақсадида кондан 8 км узунликда газ қувури шлейфи тортилади, синов ишлари якунлангач эса қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар белгиланган санитария-эпидемиология ва экология меъёрларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top