Ўзбекистон | 15:29 / 26.11.2021
5924
3 дақиқада ўқилади

“Қашқадарёйўлкўкалам” бир йилда саксон мингдан ортиқ дарахт экяпти

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масаласи кўтарилди.

Айтиш мумкинки, ушбу ташаббус “Қашқадарёйўлкўкалам” унитар корхонасининг бевосита олиб бораётган фаолияти билан ҳамоҳангдир.

Фото: Қашқадарёйўлкўкалам унитар корхонаси
Фото: Қашқадарёйўлкўкалам унитар корхонаси

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 22 минг километрдан ортиқ автомобил йўллари мавжуд. Шундан 3487 километри умумфойдаланувдаги, 18548 километри ички хўжалик йўллари ҳисобланади. “Қашқадарёйўлкўкалам” унитар корхонасининг асосий фаолияти вилоятдаги автомобил йўлларининг ҳудудий архитектура бадиий тузилиши, йўл четларига манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш, ободонлаштириш, уларни сақлаш, суғориш ҳамда кўчат етиштиришдан иборат.

Фото: Қашқадарёйўлкўкалам унитар корхонаси
Фото: Қашқадарёйўлкўкалам унитар корхонаси

Ташкилотда бугунги кунда 66 нафар доимий, ўттиздан ортиқ мавсумий ишчи-ходимлар хизмат қилиб келмоқда.

“Қашқадарёйўлкўкалам” унитар корхонаси тўрт йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. 2018 йилда 68870, 2019 йилда 63681, 2020 йилда 80792 ҳамда жорий йилда 67589 дона, жами 280932 дона манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Фото: Қашқадарёйўлкўкалам унитар корхонаси
Фото: Қашқадарёйўлкўкалам унитар корхонаси

Корхона тасарруфида кўчатларни етиштириш ва сақлашга ихтисослашган 32 гектардан иборат питомник мавжуд. 2021 йилнинг кузи ва 2022 йилнинг баҳорида ушбу питомникдан 40 мингдан ортиқ кўчат олиб экилиши кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда питомникда 346 минг дона манзарали дарахт ва бута кўчатлари парваришланмоқда.

Фото: Қашқадарёйўлкўкалам унитар корхонаси
Фото: Қашқадарёйўлкўкалам унитар корхонаси

Корхона экилган кўчатларни парваришлаш мақсадида агротехника (ерни шудгор қилиш) ишларини олиб бориш, минерал ўғит бериш, ёз мавсумида кечаси суғоришни амалга ошириш ва томчилатиб суғоришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар экилган ниҳолларни бехато амал олиши ва яхши ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

“Қашқадарёйўлкўкалам” унитар корхонаси Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш