3 йилда йўллар қуриш ва уларни таъмирлаш учун қарийб 20 трлн сўм ажратилган
Ўзбекистон ҳудудида 2018-2021 йиллар давомида жами 19,8 трлн сўм маблағлар ҳисобига 45,3 минг кмдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро ички йўлларда қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари олиб борилди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 125 км қисми реконструкция қилинди, А-373 «М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 58 км қисми цементбетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилинди.
Шунингдек, М-39 «Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 115 км қисми асфальтбетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилинди, А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 208-274 км қисмини айланиб ўтишда Сирдарё дарёси устига 250 пм узунликдаги кўприк қурилди, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтувчи 19,2 км узунликдаги янги йўналишдаги автомобиль йўли қурилди.
Соҳага халқаро молия институтлари, жумладан Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Саудия тараққиёт жамғармаси ва Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ҳамда Ислом тараққиёт банки маблағлари республиканинг халқаро коридорларини реконструкция қилишга фаол жалб этилиб, 2018-2021 йиллар давомида 339,7 млн доллар маблағ ўзлаштирилиб, 497 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари цементбетон қоплама билан реконструкция қилинди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
17:15 / 02.11.2024
Чорсу майдони реконструкция қилинади, лойиҳа 170 млн доллардан зиёдга баҳоланди
13:10 / 18.07.2024
Темур Малик кўчаси салкам 200 млрд сўмга реконструкция қилинмоқда
16:17 / 20.11.2023
«Баланд» масжидининг тарихий биноси сақлаб қолинади — у янгиланиб, сиғими 2 минг кишига оширилади (репортаж)
15:00 / 06.09.2023