Ўзбекистон | 09:00 / 01.12.2021
4028
2 дақиқада ўқилади

EPSILON (EDC): Узунлиги 110 км бўлган Чигил-Муборак газ узатиш инфратузилмасини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда

Фото: Epsilon

Углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмларининг ортиб бориши газ узатиш қувватларига юкламаларни кўпайтириб, паст босимли конлардан олинаётган табиий газ етказиб берилишини мураккаблаштирмоқда.

Шу боис, жами қазиб чиқарилаётган газ ҳажмини тўлиғича етказиб бериш мақсадида қуйидаги янги инфратузилма объектларини қуриш ишлари олиб борилмоқда:

  • Чигил ЙПдан МГҚИЗгача бўлган оралиқда, узунлиги 110 км бўлган  Ø426×16 мм лик газ қувури;
  • газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси.

Жорий йилнинг 26 ноябр куни эса Ширинобод конидан Назарқудуқ ЙП-Шўртаннефтгаз ГАҚ газ қувуригача бўлган масофада 8,9 км узунликдаги, Ø168 мм лик газ қувури қурилиши якунланди.

Жорий йилнинг 30 ноябр ҳолатига кўра:

  • йўналишлар бўйича олиб келинган қувурлар – 100,9 км;
  • қазилган зовурлар – 89 км;
  • қаторга пайвандланган қувурлар – 100,9 км;
  • ётқизилган қувурлар – 54,4 км ни ташкил этди.

Мазкур ишларнинг бажарилиши газ узатиш инфратузилмаси ишончлилигини мустаҳкамлаб, республика аҳолисига етказиб берилаётган газ ҳажмининг ошишига олиб келади.

Барча ишлар ўрнатилган санитария-эпидемиология ва экология меъёрларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид