Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бухоройўлкўкалам» унитар корхонаси «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 50 мингдан ортиқ кўчат экади
Республика бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Бухоройўлкўкалам» унитар корхонаси томонидан ҳам кўпгина дарахт ва бута кўчатлари экилди.
«Бухоройўлкўкалам» унитар корхонаси «Яшил макон» лойиҳаси асосида 52000 дона манзарали дарахт ва бута кўчатларини экишни режалаштирган. Умуман жорий йилнинг баҳор мавсумида корхона томонидан 40 минг туп кўчат экилганди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, «Бухоройўлкўкалам» унитар корхонаси умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларга ажратилган участкалар чегарасидаги йўл бўйи ҳудудларини сақлаш, автомобиль йўлларининг замонавий архитектура-бадиий тузилиши ҳамда ландшафт дизайнини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида фаолият олиб бормоқда. Бухоро вилоятида автомобиль йўлларининг узунлиги бугунги кунда 15500 километрни ташкил қилиб, 2018-2021 йиллар давомида корхона томонидан мазкур йўл четларига жами 243423 дона кўчат ўтқазилди.
Корхона келгусида ҳам бу каби хайрли ишларни давом эттирган ҳолда фаолиятини кенгайтиришни режалаштирган. Айни вақтда ташкилотда 175 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.
2022 йилда вилоятнинг бир қатор ҳудудларида кўзга кўринарли лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинган. Хусусан, М37 автомобил йўлининг 289 километридаги айланма ҳаракатда ландшафт дизайни яратилади. Шунингдек, 155000 дона манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳам кўзда тутилган.
«Бухоройўлкўкалам» унитар корхонаси Ⓣ