20:00 / 03.12.2021
6350

EPSILON (EDC): Кутилма захиралари 5 млрд кубметр газ ва 100 минг тн конденсатдан иборат Янги Наистон номли янги газ конденсат кони очилди

Фото: Epsilon

Жорий йилнинг 3 декабр куни илгари фаолияти тўхтатиб қўйилган Янги Наистон-1 қудуғини қайта тиклаш ишлари натижасида ундан 120 минг кубметр кунлик ҳажмдаги саноат миқёсидаги углеводородлар оқими олинди. Айни ҳолат янги кон очилганини англатади. Қудуқдаги қазиб чиқариш ҳажмини янада оширишга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.

Яқин вақт оралиғида олинаётган газни республика аҳолисига етказиб бериш учун 12 км масофага  Ø 168 мм лик газ қувурлари  тортилади.
 
Барча ишлар санитария-эпидемиология ва экология талабларига мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Epsilon Матбуот хизмати Ⓣ

Top