Ўзбекистон | 15:30 / 06.12.2021
5134
3 дақиқада ўқилади

“Дунё-М” акциядорлик жамияти: кўчат экиш ва уларни парваришлаш доимий анъанага айланади

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 сентябр куни ўтказилган йиғилишда мамлакат бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини эълон қилди. Ушбу хайрли ташаббус барча ҳудудларда қўллаб-қувватланди ва кўчат экиш акцияси давом этмоқда.

Фото: Дунё-М акциядорлик жамияти
Фото: Дунё-М акциядорлик жамияти

Жумладан, “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги “Дунё-М” акциядорлик жамияти жамоаси мазкур лойиҳада фаол қатнашяпти.

Ушбу савобли ишларни муносиб ташкил этиш учун “Дунё-М” акциядорлик жамияти ва жамиятнинг касаба уюшмаси қўшма қарори қабул қилинди. Корхона ҳудудида экологик муҳитни янада яхшилаш, ходимлар саломатлигини сақлаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда белгилаб олинган режаларга мувофиқ, “Дунё-М” акциядорлик жамиятига тегишли бўлган ҳудуд ва унинг атрофларида 1000 туп манзарали дарахтлар экилди.

Фото: Дунё-М акциядорлик жамияти
Фото: Дунё-М акциядорлик жамияти

Шунингдек, Қарши шаҳри ва Қарши тумани ҳудудларида кўчат экиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан чора-тадбир ишлаб чиқилди. Унга асосан, “Хонобод” ҚФЙ йўлининг 1,5 км масофасида, бундан ташқари, “Шайхали” МФЙга тегишли ҳудудларда ҳам “Дунё-М” АЖ жамоаси томонидан 700 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Фото: Дунё-М акциядорлик жамияти
Фото: Дунё-М акциядорлик жамияти

Айтиш мумкинки, ушбу лойиҳа эълон қилинганда, муҳим рақамлар ҳам келтирилганди. Яъни лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилганди. Демак, кўчат экиш, ён-атрофни яшил майдонга айлантириш бир йиллик иш эмас, анъанага айланиши кўзда тутилмоқда. Бу борада ҳам жамиятнинг белгилаб олган режалари бор, албатта.

Фото: Дунё-М акциядорлик жамияти
Фото: Дунё-М акциядорлик жамияти
Фото: Дунё-М акциядорлик жамияти

Эслатиб ўтамиз, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган бўлиб, ушбу хайрли иш 10 декабрга қадар давом этади. “Дунё-М” АЖ 10 декабрга қадар яна 300 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишни режалаштирган.

“Дунё-М” акциядорлик жамияти Ⓣ

 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид