Ўзбекистон | 19:40 / 09.12.2021
2200
1 дақиқада ўқилади

ССВ: Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори қарийб 48 млн дозага етди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавируcга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна 4 358 100 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси топширилгани ҳақида маълум қилди.

Шундай қилиб, эмлаш жараёнларида қўлланиш учун топширилган жами вакцина миқдори 47 828 868 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

  • 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
  • 36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси Sputnik V; 
  • 3 000 060 дозаси Moderna;
  • 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 35 353 114 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган.

6 декабрь куни Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг 301 860 дозалик партияси олиб келингани ҳақида хабар берилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид