Об-ҳаво бизга сўнгги юз йилда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 1 даражадан кўпроққа кўтарилганида дунёда ҳаёт қандай бўлишини кўрсатди. Агар инсоният ҳарорат ўсишини мақбул қийматларда ушлаб туролмаса, Ердаги катаклизмлар одатий аччиқ ҳақиқатга айланади. Об-ҳаво уйлар ва ҳатто корхоналарни бузиб юбориши, ҳосилни йўқ қилиши ва инсонлар ҳаётига зомин бўла олишини кўрсатди. Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳининг янги ҳисоботи экстремал об-ҳаво шароитлари иқлим ўзгаришига боғлиқ эканини намоён этди.

2021 йил иқлимнинг глобал исиши туфайли юзага келган табиий офатларга бой бўлди
Фото: diariodia.es

Тинч океани шимоли-ғарбида иссиқлик тўлқини

Тинч океани шимоли-ғарби ва Канада жануби-ғарби ўзининг ёмғирли ва юмшоқ об-ҳавоси билан машҳур. У ерда 13 миллион киши яшайди. Бироқ жорий йил ёз фаслида уни даҳшатли жазирама қамраб олди. Ҳарорат Цельсий бўйича 38 даража иссиқдан ортди. Натижада маҳаллий ҳукумат вакиллари аҳолини ҳалокатли иссиқдан сақлаш учун термал бошпана қуришга мажбур бўлди. Шунга қарамай, юзлаб кишилар об-ҳаво аномалияси қурбони бўлди.

Канада жануби-ғарби аҳолиси махсус бошпаналарда аномал жазирамадан жон сақлади
Фото: Getty Images 

Кучли жазирама иссиқлик гумбази деб номланган об-ҳаво ҳодисаси натижасида юзага келди. Юқори босим ҳудуди ердаги иссиқликни кострюлка қопқоғи каби ушлаб туради. У шамол ва шамолнинг совуқ оқимига ўтиш имконини бермайди. Тадқиқотлар иқлимнинг глобал исиши бўлмаганида иссиқлик гумбазлари юзага келиши имконсиз эканини кўрсатди.

Айтиш жоизки, кучли жазирамадан нафақат инсонлар, балки ўсимлик ва ҳайвонлар ҳам азият чекади. Тинч океани шимоли-ғарбида миллионлаб денгиз жонзотлари қирилиб кетди. Фермерлар ўз ўсимликлари пояларида қовжираган резаворларни кўришганини айтишди.

Ўрмон ёнғинлари сайёрани қамраб олди
Фото: Getty Images

Дунё бўйлаб оммавий ўрмон ёнғинлари