17:00 / 13.12.2021
11010
Реклама

Янги йилни President маҳсулотлари билан кутиб олиш мумкин

Фото: President

Янги йил байрами арафасида супермаркетлар одатда харидорлар билан гавжум бўлади. Албатта, ҳар бир оиланинг ўз эҳтиёжлари бўлиб, харидлар рўйхати ҳам бир-биридан фарқланади. Бироқ деярли ҳар бир рўйхатда узоқ вақтдан буён Ўзбекистон аҳолисини жаҳон андозаларига жавоб берадиган маҳсулотлари билан хурсанд қилиб келаётган Président брендида нимадир бор. Ҳақиқий француз сифатини танлайдиганлар сони ортиб бораётгани туфайли ушбу маҳсулотлар ассортименти ҳам доимий равишда кенгайтирилмоқда. Кўпчилик хонадонларда янги кун эритилган ёки творогли пишлоқ билан тайёрланган сендвичлар билан бошланади, баракали қаттиқ ва юмшоқ Président пишлоқларини байрамларда ва бошқа махсус кунларда дастурхонимизда кўриш мумкин.

Ажабланарлиси, мазкур бренднинг тарихи Франциядаги камамбер пишлоғини ишлаб чиқарувчи кичик пишлоқпазлик корхонасидан бошланган. Пишлоқ жуда чекланган миқдорда ишлаб чиқилган бўлса-да, пишлоқпазларнинг меҳнатсеварлиги ва мукаммалликка интилишлари тез орада аввалига Франциядаги, кейинроқ эса дунёнинг яна 150 та мамлакатидаги истеъмолчиларнинг қалбларини забт этди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг турлари ва тоифалари сони доимий равишда ўсиб борганига қарамай, уларнинг сифати бенуқсон бўлиб, ҳар бир янги маҳсулот доимо ўз мухлисларига эга бўла бошлади. Мана Ўзбекистонда ҳам Président кенгайиб бораётган ассортименти билан харидорларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда, пишлоқлар эса ўзлари харидлар аравачасига сакраб кирмоқчидай, гўё. Улар орасида юмшоқ кремсимон ​​“Лабне” пишлоғи, енгилгина “Прованс” мусс пишлоғи, “Crème de” тансиқ пишлоқлари асосидаги ёрқин тўплам ва яна ниҳоятда мазали порцияли «Гауда» ва «Чеддер» пишлоқлари ва баракали килолаб сотиладиган пишлоқларни топиш мумкин.

Пишлоқлар билан бирга мамлакатимизда кўп йиллардан буён Францияда ишлаб чиқариладиган Président сариёғи ҳам яхши танилган ва ўз мухлисларига эга. Табиий қаймоқдан тайёрланган, консервантларсиз бу сариёғни нонуштада иссиққина ўзбек нонлари билан ҳам, пишириқларда ҳам яхши кўришади. Ва бутун дунёда бўлгани каби бизнинг дўконларимизда ҳам бу сариёғни 125 граммдан бир килограммли ролларгача бўлган қулай қадоқларда харид қилиш мумкин.

Қаймоқли мавзуни давом эттириб, қаймоқ ​​ҳақида бироз маълумот бериб ўтсак. Président маҳсулотларининг янги тўпламида истеъмолчиларга ёғлилик миқдори ва қўллаш соҳалари билан бир-биридан фарқ қилувчи уч хил турдаги қаймоқ тақдим этилади. Чой ва қаҳвани севувчилар учун тури бўлиб, улар бу иссиқ ичимликларнинг хушбўй ҳидини ажойиб даражада тўлдириб, уларнинг таъмини юмшатади. Яна иккита тури ошхонада тажриба қилишни яхши кўрадиганлар учун мўлжалланган. Шундай қилиб, кўпиртириш учун мўлжалланган қаймоқ мазали шоҳасарлар учун мукаммал даражада кўпиртирилган кремни хоҳлайдиган қандолатчилар учун жуда мос келади. Бироқ ўзингизни бош ошпаз каби ҳис қилмоқчи бўлиб, “ресторандагидай” таом тайёрлашни хоҳласангиз, ёғлилик даражаси 23 фоиз бўлган, соуслар учун қаймоқ ​​ёрдам беради. У шунчалик ёғли ва қуюқки, пишириш жараёнида қаватланиб кетмайди ҳамда таомга нафис қаймоқли таъм ва хушбўй ҳид беради. Бу қаймоқ ​​билан ҳамма нарса – хоҳ у паста учун қаймоқли соус бўлсин, хоҳ қўзиқоринли пюре-шўрваси бўлсин – ғоятда мазали бўлиб чиқади.

Навбатдаги янгилик тўғрисида билиш соғлом овқатланиш тарафдорларига қизиқарли бўлади. Бу – ишончли фермер хўжаликларидан олинган сифатли сутдан тайёрланган аъло даражадаги Président твороги. Классик рецепт бўйича тайёрланган бу маҳсулот идеал дона-дона тузилишга эга. Ундан тоза кўринишида ҳам лаззатланиш мумкин ёки мураббо ёки табиий мева ва резаворларни творогга қўшиб, ўзингизни сийлашингиз мумкин.

Умуман олганда, Président кўпгина янгиликларни тайёрлаб қўйган ва уларнинг бари ғоятда мазали. Шундай экан, оилангиз таомномасини хилма-хил қилишни ва яқинларингизни байрамона пишириқлар билан ҳайратда қолдиришни истасангиз, ушбу бутун дунёда таниқли бренд маҳсулотларини харидларингиз рўйхатига киритинг ва ҳаётга лаззат билан боқинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top