Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чироқчидаги қишлоқда ер ости ёниб тутамоқда
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи туманида жойлашган Хўжа Абдужаббор қишлоғида ер ости ёниб тутаётгани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Фото: Қашқадарё вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати
Маълум қилинишича, Чироқчи туман “Янгиқурилиш” МФЙ Хўжа Абдужаббор қишлоғи ҳудудидаги ердан чиқаётган тутун Чироқчи туман назорат инспекцияси инспекторлари, туман ФВБ, Ҳудудгаз таъминот туман филиали ходимлари томонидан ўрганилган.
Ўрганиш жараёнида тахминан 10 сотих ер майдони аввал ёниб ўчгани ва ҳозирги кунда тахминан 1 сотих ер устидан тутун чиқиб атрофга бадбўй ҳид тарқалаётгани кузатилган.
Ўрганиш давомида ушбу қишлоқда яшовчи кексалар бу жой тахминан 50-70 йиллар олдин чуқурлик жой бўлиб, қамишзор бўлгани ва йиллар ўтиб қамишлар устига тупроқ ёпилиб кетганини айтишди.
Ушбу ҳолат бўйича геология соҳаси мутахассисларининг ўрганиш ўтказиб хулосалари тақдим қилингунга қадар, ер остида қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида ушбу ҳолат юзага келган деган дастлабки хулоса қилинган.
Қайд этилишича, ҳолатни ўрганиш ишлари давом этмоқда, ўрганиш якунлари бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилади.
Мавзуга оид
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
08:18 / 09.02.2026