Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медиакомпания реклама сотишда тажрибаси бор иш изловчиларни ишга таклиф этади!
Актив савдо бўйича камида 1 йиллик тажрибангиз бўлса ва қуйидаги талабларга мос бўлсангиз “Бошлиқ ёрдамчиси” лавозими сиз учун!
• B2B Савдо йўналишида иш тажрибасига эга бўлиш;
• Жадвалларда ҳисобот юритиш учун Excel дастурида ишонч билан ишлай олиш;
• Рус ва ўзбек тилларида бемалол сўзлаша олиш;
• Компания ички тартиб қоидаларига амал қилиш;
• Тез ўрганиш ва турли вазифаларни бир вақтда бажара олиш қобилияти;
• Иш вақти соат 9:00 дан 18:00 гача, 6/1
Таклифларимиз қуйидагича:
• Барча қулайликларга эга, автоматлаштирилган шинам, кенг ва замонавий офис;
• Юқори малакали ходимлар жамоаси ёрдамида иш ўрганиш имконияти;
• Бепул, сифатли ва мазали тушлик;
• Ойлик маоши ойда иккига бўлиб аванс ва ойлик кўринишида;
• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга расмийлаштириш;
• Қимматли тренинг ва вебинарларда иштирок этиб малака ошириш имконияти;
• Мутахассислигингиз бўйича билимларингизни ошириш учун ёруғ ва кенг кутубхона;
Эслатма: иш ҳақи суҳбатдан сўнг келишилади!
Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Новза кўчаси, 12 уй. Автобус — 84, 113. Метро — Миллий боғ бекати. Мўлжал: “Ўзбекфильм”