Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бизнесни илгарилатиш ва аудиторияда брендга нисбатан мойиллик уйғотиш учун нима қилиш керак?
Ижобий обрўни шакллантириш, садоқатли мижозлар базасини йиғиш ва ишончли ҳамкорларга эга бўлишни истайсизми? Бу ҳақда йирик халқаро ва ўзбекистонлик компаниялар ва ташкилотларни илгарилатиш билан шуғулланган “The Bee’s Knees” тўлиқ циклли PR-агентлигининг экспертлари қандай фикрда эканликларини ўқиб кўринг.
Мингтанинг ичида танҳо: сизга хос услуб керак
Инсонларни ҳиссиётлар ҳаракатга келтиради. Аксарият инсонлар – ҳиссиётли истеъмолчилар, яъни улар харид ҳақида тўсатдан қарор қабул қиладилар. Узоқ муддатли истиқболда ҳам шу қоида амал қилади: ҳамкорларнинг садоқати бренд ифодалайдиган ижобий туйғуларга қурилади.
Хос услуб ёки бренд айдентикаси – бу сизнинг рақобатчилардан фарқланишдаги ноёб услубингиздир. Бу логотип ва корпоратив дизайнгина эмас, балки бу ўзини тақдим этиш ва бизнесда акс этувчи қадриятлар ҳамдир. Буларнинг бари бир лаҳзада компанияни бозордаги жиддий ўйинчилар сафига киритади.
“The Bee’s Knees” брендлар ишлаб чиқишни – ҳам визуал безаш борасида, ҳам мақсадли аудитория билан мулоқот борасида – маҳорат билан уддалайди.
Дарвоқе, неймингнинг ноёблиги ҳам катта аҳамиятга эга. Балки, нега айнан “The Bee’s Knees”, яъни, инглизчадан ўгирганда “асаларининг тиззаси” эканлиги кўпчиликка қизиқ бўлар? Ҳа, шундай, лекин бу сўз бирикмаси турғун ибора саналади – у бирор нарсанинг ноёблиги, фавқулодда экани ва мафтункорлигини кўрсатади.
Дижиталнинг ўзи эмас: компанияга жонли мулоқот нега керак
“Apple” тақдимотини бутун дунё фойдаланувчилари ва медиаси кутади, “Dunkin Donuts” пишириқлари жонли эфирда аудитория билан бирга ёпилади – йирик брендлар ҳиссий контактга қаратилган тадбирларни бежиз ўтказмайдилар. Хушнуд қилиш, таассурот қолдириш, ҳадя улашиш ва шуларнинг бари орқали садоқатга сазовор бўлиш – бу ивент-маркетингнинг асосий мақсадидир.
Бизнес уюштириши мумкин бўлган тадбирлар кўп: одатий кўргазмалар ва семинарлардан то фестиваллар, концертлар ва мусобақаларгача. Воқеа форматини белгилаш ва воқеани боғлаш мумкин бўлган ахборот сабабини танлашда “The Bee’s Knees” мутахассислари ёрдам берадилар: улар Ўзбекистонда енгил ва юк автомобилларининг янги моделларининг тақдимотларини ва кўплаб матбуот турларини ташкил этиш борасида катта тажрибага эга.
“The Bee’s Knees” сизга журналистларни, фикрлар етакчиларини ва блогерларни келтиради ва улар ёқимли таассуротлар билан кетишларини таъминлайди.
Кўз билан кўрган яхши: бизнес учун фойдали видеороликлар
Аудитория камроқ ўқиш ва кўпроқ кўришга мойил, демак, илгарилатишда видеомаркетингни беэътибор қолдириб бўлмайди. “The Bee’s Knees” жамоасида видеороликлар ва моушн-анимация устаси бўлган режиссёр ҳам бор. Шунингдек, у видео форматини мақсаддан келиб чиқиб танлашда ҳам ёрдам беради:
- видео-инфографика – ахборотни тақдим этишнинг арзон ва креатив усули;
- видео-тақдимот маҳсулотни яққол намойиш этишга ёрдам беради;
- гайд ёки йўриқнома саволларга жавоб беради ва маҳсулотдан қандай фойдаланишни тушунтиради;
- интервью – компаниянинг эксперт даражасини чуқур очиб бера олувчи формат;
- лайфхаклар, тўпламлар, янгиликлар ва кўнгилочар видео товар ёки компанияни бевосита реклама қилмайди, аммо аудитория билан алоқаларни мустаҳкамлайди.
“Шахсийга ёзиб юбордик”: ижтимоий тармоқларда қандай йўл тутиш керак
Ижтимоий тармоқларда қатнашиш бесўроқ равишда барча бренд учун зарур, B2C сегментида ишловчилар учун – алалхусус. Ижтимоий тармоқлар – истеъмолчи ва унинг ҳиссиётлари томон энг қисқа йўл.
Илгарилатиш учун профессионал таргетолог талаб этилади – тўғри созланган реклама аниқ параметрларга эга потенциал мижозларни келтиради. Бундай ёндашувда натижалар (масалан, қизиққан фойдаланувчилар мижозларга айланиши)ни бир неча кундаёқ кўриш мумкин.
“The Bee’s Knees”да тажрибали таргетолог ҳам бор, у аудитория билан алоқани йўқотмасликда ёрдам беради ва юқори жалб қилинганликни таъминлайди, малакали копирайтеримиз эса, дид билан ёзилган, лўнда ва жонли матнлар муаллифидир.
“Пиар”чи ҳам ўзи: бизнесга қачон матбуот хизмати керак бўлади?
Матбуот хизматининг миссияси – бу машҳур нашрларда интервьюни қандай уюштиришни, матбуот релизини чиқиндига чиқарилмай, чоп этиладиган қилиб ёзишни, матбуот анжумани ёки брифинг ўтказишни билишдир. Шунингдек, PR-бўлим журналистлар билан алоқалар ўрнатади, корпоратив сайт юритади, раҳбарият учун нутқлар тайёрлайди.
“The Bee’s Knees” асосчилари йирик компаниялар маркетинг ва PR-хизматларининг собиқ ходимлари бўлиб, сизнинг ходимларингизни ўқитиб ёки, ҳатто, нолдан ҳаммасини ташкил қилиб бера оладилар.
Аммо, қайд этиш керакки, айрим ҳолларда бутун бошли бўлимни штатда ушлагандан кўра, PR'ни аутсорсингга берган маъқул. Агентлик билан ишлаб, сиз мутахассислар жамоаси имкониятларидан фойдалана оласиз, ваҳоланки, тўлақонли PR-кўмак нархи доимий ойлик маошлар суммасидан сезиларли паст бўлади, шунингдек, компания реклама жойлаштириш ва илгарилатиш борасида махсус таклифларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Тўлиқ цикл агентлиги – бу шунчаки матбуот хизматидан кўра кўпроқ имконият, бу 24/7 форматидаги қўллаб-қувватлашдир. Сиз масалаларнинг тезкор, дам олиш кунлари ва танаффусларсиз ҳал этилишига таянишингиз мумкин. Илгарилатиш режасини профессионалларга ишонинг ва бизнесингиз ҳақида бошқалар қулоқ соладиган тарзда ҳикоя қилинг.
Телефонлар: +99890 808 38 00, +99890 808 39 00
Telegram: t.me/Pr_thebzns
Instagram: @pr_bees_knees
Реклама ҳуқуқи асосида