Ўзбекистон | 10:25 / 30.12.2021
4098
1 дақиқада ўқилади

Намангандан амалга ошириладиган айрим халқаро авиақатновлар Фарғонага кўчирилди

2021 йилнинг 30 декабрь куни HY9620/Домодедово-Наманган авиақатнови Домодедово - Фарғона муқобил йўналиши бўйича амалга оширилади, HY9619/Наманган - Домодедово қатнови эса Фарғона шаҳридан амалга оширилади.

Фото: Kun.uz

Uzbekistan Airways хабарига кўра, бундай қарор метеорологик шароит тобора ёмонлашиб бораётганлиги - туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги муносабати билан қабул қилинган.

Авиақатновнинг ҳаракат вақтидаги кичик ўзгаришлар қуйида келтирилган:

HY-9620 қатновининг жўнаб кетиш вақти соат 12:26 га ўзгартирилди;
HY-9619 қатновининг жўнаб кетиш вақти эса соат 14:00 га ўзгартирилди.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Наманган ва Фарғона аэропортлари ўртасида трансфер ҳаракат ташкил этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид