Жаҳон | 16:16 / 01.01.2022
4954
1 дақиқада ўқилади

Японияда коронавирусга қарши бир умрлик иммунитет ҳосил қилувчи вакцина ишлаб чиқилади

Профессор Митинори Кохаранинг сўзларига кўра, вакцинада инсон учун хавфсиз бўлган сигир чечаги вирусидан фойдаланилади.

Фото: Bloomberg

Япониядаги Токио тиббиёт фанлари институти олимлари коронавирусга қарши бир умрлик иммунитет ҳосил қилувчи вакцина ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда The Japan Times хабар берди.

Олимлар 18 асрда Эдвард Женнер ишлаб чиққан чечакка қарши вакцинани унга асос сифатида олишган.

Профессор Митинори Кохаранинг сўзларига кўра, вакцинада инсон учун хавфсиз бўлган сигир чечаги вирусидан фойдаланилади.

Nobelpharma компанияси 2023 йилда вакцинанинг биринчи ва иккинчи босқич клиник синовларини ўтказишни режалаштирган. Синовларда 150-200 киши иштирок этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид