Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кун суратлари: Афғонистонда қор, Британияда ёз, Қозоғистонда намойишлар
Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.
Қозоғистон шаҳарларида газ нархи ошишига қарши намойишлар
Янги йилнинг илк кунларида Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 60 тенгедан (1 492 сўм) 120 тенгега (3 минг сўм атрофида) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митинг ўтказишди.
3 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматга «Жанаўзендаги вазиятни зудлик билан иқтисодий мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий соҳада кўриб чиқиш» бўйича топшириқ берди.
Тўқаев намойишчиларни мулоқотга чақирди. «Ақтауда ҳукумат комиссияси иш бошлади, унинг таркибига президент маъмурияти ходимлари киради. Республика оператив штаби доимий асосда ишламоқда. Комиссияга мамлакатимиздаги барқарорлик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда юзага келган муаммонинг ўзаро мақбул ечимини топиш топширилди. Ҳуқуқ-тартибот органларига жамоат тартибининг бузилмаслигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Намойишчилар масъулият ва мулоқотга тайёр бўлиши лозим», деб ёзган Қозоғистон президенти Twitter'da.
Кўп ўтмай ҳукумат комиссияси аъзолари Ақтаудаги намойишчилар билан учрашгани ва Манғистау области учун бир литр газ нархи 50 тенге деб белгиланишини билдиргани хабар қилинди. Аммо намойишчилар энди бошқа талабларини билдиришмоқда.
4 январь куни мамлакатнинг барча йирик шаҳарлари - Нур-Султон, Олмаота, Ақтау, Қарағанда, Чимкент, Ақтўбе, Қизилўрда ва бошқа ҳудудларда ҳам минглаб кишилар кўчаларга чиқишди.
Чилида асаларичилар намойиши. Етти полиция жабрланди
Чили пойтахти Сантьягода асаларичилар ҳукуматдан ёрдам сўраб кўчаларга чиқишди.
Мамлакатда 12 йилдан буён қаттиқ қурғоқчилик давом этмоқда: ўсимликлар дунёси нобуд бўлиб, асаларилар популяцияси ҳам ҳалокатга юз тутмоқда.

Асалари боқувчилар Чили пойтахтига бўш қўл билан келишмади. Президент саройи олдида улар 60та асалари уясини ўрнатишди ва улардан атрофга минглаб асаларилар тарқалди.

Асаларилар полициячиларни чақиб олишган: етти нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимини шифохонага олиб кетишган. Сантьяго аҳолиси ташвишга тушиб қолган. Ҳукумат қурғоқчиликдан жабрланаётган 20та аҳоли пунктига кўмак кўрсатишни ваъда қилди.
Британияда иссиқ кунлар, АҚШ ва Афғонистонда қиш
Фото: REUTERS/Craig Brough
Мавзуга оид
20:06 / 06.03.2022
Бобилга айланган Львов, янги формадаги толиблар, дунёда баҳор байрамлари. Ҳафта суратлари
21:59 / 27.02.2022
«Йўлкира текин». Украиналик қочқинлар қўшни давлатларда қандай кутиб олинмоқда?
19:29 / 20.02.2022
Парвозлар, қулашлар ва ғалаба онлари. Олимпиаданинг энг ёрқин суратлари
22:29 / 10.02.2022