Ўзбекистон | 08:36 / 05.01.2022
3398
1 дақиқада ўқилади

2022 йилда БМТ саммитларида Ўзбекистоннинг олий даражадаги иштироки кутиляпти

2022 йилда йирик тадбирларда минтақавий ва халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон позицияси ҳамда умумжаҳон миқёсидаги ташаббусларини илгари суриш режалаштирилмоқда.

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)да Ўзбекистон раислигини самарали ва фаол амалга ошириш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) саммитларида Ўзбекистоннинг олий даражадаги иштирокини таъминлаш ҳам кўзда тутилган.

Етакчи давлатлар билан кенг қамровли ҳамкорликни стратегик даражага олиб чиқиш ҳамда улар билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни келишиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, аксарият ҳамкор давлатлар билан муносабатларни стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиқиш ишлари амалга оширилади. Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) бўйича музокаралар олиб борилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид