Ўзбекистон | 10:51 / 12.01.2022
29910
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ковиднинг навбатдаги тўлқини: кунлик ҳолатлар сони 600дан ошди

ССВ Ўзбекистонда эпидемиологик вазият хавотирли тус олаётгани, сўнгги бир кунда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 600дан ошгани, яна 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

Фото: Kun.uz

«2022 йил 11 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201759 (+604) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Тошкент шаҳрида кўп ойлардан буён кунлик ўсиш 300дан ошган, Ўзбекистонда сўнгги марта кунлик ҳолатлар сони 600дан юқори бўлиши 2021 йил 17 сентябрида (+624) кузатилганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 11 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 41 нафари Жиззах вилоятида,
  • 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 42 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 13 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 17 нафари Хоразм вилоятида,
  • 97 нафари Тошкент вилоятида,
  • 331 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 14 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 36 нафар,
  • Наманган вилоятида 2 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 40 нафар,
  • Фарғона вилоятида 7 нафар,
  • Хоразм вилоятида 22 нафар,
  • Тошкент вилоятида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197475 (+167) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1505 нафарни ташкил қилди.

Ўзбекистонда 2021 йил сентябрь ўрталарида бошланган пасайиш 2022 йил январигача давом этган (3 январда кунлик ҳолат 64тагача тушган), кейинги кунларда кунлик ҳолатлар аввалига 200дан ошди, кейин 400га яқинлашди, 10 январь куни эса 425та янги ҳолат аниқланганди.  

«Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги омикрон штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда омикрон штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

 

Мавзуга оид