Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг арзони 450,5 минг сўм, энг қиммати 441,5 млн сўм – 2021 йилда сотилган чиройли авторақамлар ҳақида
Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг Kun.uz’га маълум қилишича, 2021 йилда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилган.
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
2021 йилда Ўзбекистон бўйича биржа орқали 139,4 мингдан зиёд авторақам 298,8 млрд сўмга сотилган. Авторақамлар avtoraqam.uzex.uz вебсайтида шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган бўлиб, чиройли авторақамларнинг сотуви 2020 йилга нисбатан сон жиҳатдан 40 фоизга, ҳажми бўйича – 21 фоизга ўсган.
Ҳудудлар кесимида сотилган энг кўп «чиройли» авторақамлар Тошкент шаҳри вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда. Ушбу ҳудудларда сотилган авторақамлардан 142 млрд сўмдан зиёд пул тушган.

Ойлар кесимида энг кўп тушум июнь, июль ва ноябрь ойларида кузатилган.

Ўзбекистон товар-хомашё биржаси томонидан тақдим этилган маълумотда қайд этилишича, 2021 йилда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилган.
Мавзуга оид
10:51 / 22.01.2026
Энг оғир юк машиналари ва юридик шахсларга тегишли таксилар учун янги авторақамлар жорий этилади
00:10 / 05.10.2025
“Олтин” авторақамлар даври ва АЭС биқинидаги “сифатли ҳаёт” ваъдаси — ҳафта дайжести
20:31 / 08.09.2025
Чиройли авторақамларни аукцион орқали сотиш амалиёти бекор қилинади
12:46 / 31.07.2025