Ўзбекистон | 09:06 / 20.01.2022
7175
4 дақиқада ўқилади

KoronaPay – UZCARD ва HUMO карталарига Европадан комиссия тўловисиз пул ўтказиш имконияти

Фото: KoronaPay

KoronaPay- пул ўтказмалари  хизматини  Европада  яшаётган  ва  ишлаётган ўзбекистонликлар яхши билишади. Эндиликда улар учун Ўзбекистонга пул маблағларини комиссиясиз жўнатиш, тўғридан тўғри UZCARD ва HUMO миллий тўлов тизимлари карталарига қабул қилиш имконияти яратилди.

Европа давлатларида фаолият юритаётган ўн минглаб ватандошларимиз биргина 2020-йилнинг ўзида Ўзбекистондаги яқинларига 105 млн доллардан ортиқ пул юборишган. Марказий банк маълумотларига кўра, мамлакатимизга энг кўп пул ўтказмалари Швеция, Буюк Британия, Германия ва Чехия давлатларидан ўтказилган.

KoronaPay шундай ватандошлар учун қулай ва фойдали хизматни йўлга қўйди. Мазкур хизмат орқали Европада туриб пулни тўғридан тўғри UZCARD ҳамда HUMO карталарига ўтказиш мумкин ва бу жараёнда комиссия тўловлари олинмайди.

Бундай имкониятдан фойдаланиш учун Европа SIM-картасига эга смартфонга KoronaPay мобил иловасини ўрнатиш ва пулни олувчининг Ўзбекистондаги банк картаси маълумотларини билиш кифоя. Яна бир қулай томони – иловада ўзбек тили мавжуд.

 Ўтказма учун тўловни исталган Европа банки томонидан чиқарилган Visa, Mastercard, Maestro карталари орқали амалга оширишингиз мумкин. Маблағ дарҳол қабул қилувчининг UZCARD ёки HUMO картасига сўмда ўтказилади. KoronaPay хизматидан фойдаланганда комиссия тўлови йўқлиги туфайли бу шунчаки бир валютани бошқа валютага қулай курс бўйича алмаштиришдир.

“Ўтган йили биз ҳамкор банклар орқали Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг барча давлатларидан, шунингдек, Буюк Британия, Исландия, Норвегия ва Лихтенштейндан юборилган пул ўтказмаларини нақд пул шаклида олишни йўлга қўйдик, – дейди KoronaPay бош директори Глеб Козлов – Бу хизматга қизиқиш кундан кунга ортиб бормоқда. Йил давомида Европада истиқомат қилувчи, бизнинг хизматимиздан фойдаланувчи ўзбекистонликлар сони 3 баробарга, юборилган маблағлар ҳажми эса қарийб 3,5 баробарга ошди. Ўзбекистон миллий тўлов карталарига комиссиясиз тўғридан тўғри ўтказмаларга талаб катта ва фойдаланувчиларимиз учун бу қулай имконият бўлади, деб умид қиламиз”.

KoronaPay нима ўзи?

KoronaPay молия дастури Европадан Ўзбекистон, Россия, Украина, Қозоғистон ва бошқа ўнлаб мамлакатларга халқаро онлайн пул ўтказмаларини тезкор ўтказиш хизматидир. KoronaPay хизмати фойдаланувчилари нақд пулда ёки банк карталарига комиссиясиз, жуда қулай тарифларда пул ўтказмаларини юборишлари мумкин. Хизмат Европа бозорида 2020-йилдан бери мавжуд бўлиб: 2021-йилда фойдаланувчилар сони ҳар ҳафтада 10 000 нафарга ошиб бормоқда. Натижада йиллик ўтказмалар ҳажми 7,5 баробарга кўпайди. 

KoronaPay мижозларининг 70 фоизи мунтазам равишда ушбу илова орқали пул жўнатади. KoronaPay МДҲдаги энг йирик пул ўтказиш тизими бўлган “Золотая Корона”нинг европача кўринишидир. Хизмат дунёнинг 50 та давлатида банк ҳисобварағини очмасдан туриб пул ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини тақдим этади. Шу билан бирга KoronaPay Европа ва Осиёдаги пул ўтказмалари компаниялари орасида энг кўп ҳамкорларга эга бўлиб, тармоқда 450 дан ортиқ молиявий ҳамкорлар, 50 мингдан ортиқ хизмат кўрсатиш пунктлари мавжуд. 2021 йилда KoronaPay пул ўтказмалари учун иловаси 10,5 миллиондан ортиқ мижозлар томонидан юклаб олингани ҳам бу илова қанчалик оммалашаётганининг исботидир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш