Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган шаҳрида ўқитувчиларнинг малака тоифаларини олиб беришни ваъда қилган методист ушланди
У бир нечта ўқитувчи ишончига кириб, танишлари орқали малака тоифаларини олиб бериш эвазига пул талаб қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Наманган шаҳар Халқ таълими бўлими бош инспектор-методисти О.Д. мактаб ўқитувчилари Н.Р. ва М.Н.нинг ишончига кириб, уларга танишлари орқали 1 ва 2 малака тоифаларини олиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.