Путин учун ёпилган қабристон, Яқин Шарқдаги қор ва Украинага келган ёрдам. Кун суратлари
Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.
27 январь куни, Ленинград қамали тугашининг 78 йиллиги муносабати билан РФ президенти Владимир Путин Петербургдаги Пискарёво мемориал қабристонига келди.
Бу ерда у «Мать-Родина» монументига гулчамбар, шунингдек биродарлик қабристонига гуллар қўйди, бу ерда унинг қамал вақтида чақалоқлигида вафот этган катта акаси ҳам дафн этилган. Қабристонга президент келган вақтда қолганлар учун ёпиб қўйилди. Масалан, фашистлар қамалини бошдан кечирган 89 ёшли аёл ҳам қабристонга киритилмаган.
РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аслида қабристон ёпиб қўйилмаганини айтди. «Фақат Путин гуллар қўяётганида бироз кутиб туриш сўралди ва бу жуда қисқа вақтга бўлди. 10 дақиқадан ортиқ вақт кетмади. Кейин барча хотиржамлик билан давом эттираверди», деган у. Аммо ёдгорлик мажмуасининг маълумотномасида қабристонга кириш соат 15:00гача ёпиқлиги кўрсатилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда Путин зиёрат қилаётган вақтда атрофда снайперлар турганини кўриш мумкин.
Ленинград қамали йилларида, турли маълумотларга кўра, 400 мингдан 1,5 миллионгача одам ҳалок бўлган.
Туркияда бир неча кундан бери кучли қор ёғиши давом этмоқда.
Яқин Шарқнинг бошқа ҳудудларида ҳам қор.
Қуддусда қор.
Мавзуга оид
20:06 / 06.03.2022
Бобилга айланган Львов, янги формадаги толиблар, дунёда баҳор байрамлари. Ҳафта суратлари
21:59 / 27.02.2022
«Йўлкира текин». Украиналик қочқинлар қўшни давлатларда қандай кутиб олинмоқда?
19:29 / 20.02.2022
Парвозлар, қулашлар ва ғалаба онлари. Олимпиаданинг энг ёрқин суратлари
22:29 / 10.02.2022