Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда кунлик касалланиш ҳолатлари 90 мингга яқинлашди. Бу навбатдаги антирекорд
Москвада кескин ўсиш кузатилмоқда, сўнгги бир кунда РФ пойтахтида бир кун олдингига қараганда уч баробар кўп касаллар аниқланган. Шифохонага ётқизиш зарурати бўлган беморлар сони ҳам сезиларли даражада ортмоқда.
Россияда ўтган бир сутка ичида 88 816 кишида коронавирус аниқланди . Бу ҳақда ковидга қарши кураш бўйича федерал тезкор штаб маълум қилди. Бу пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич бўлиб, аввалги антирекорд бир кун аввал қайд этилганди — 74 692 ҳолат (+14 124 ёки 18,9 фоиз).
Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг аксарияти, одатдагидек, Москвада аниқланган — 26 586 киши, у ерда бир кун олдин 19 856 кишида инфекция тасдиқланганди (+33,9 фоиз). Санкт-Петербургда касалланиш ҳолатлари сони 11,6 фоизга ўсди - 10 581дан 11 808га.
Тезкор штаб маълумотларига кўра, мамлакатнинг 74 та регионида коронавируснинг омикрон штамми аниқланган. Аввалроқ бош вазир ўринбосари Татяна Голикова янги штамм Россияда етакчига айланганини маълум қилганди.
Сўнгги бир кунда Россия бўйлаб шифохоналарга 12 807 бемор ётқизилган, бу икки кун олдин қайд этилган максимумдан (12 837) бироз камроқ. Москвада ҳолати оғир беморлар сони жиддий ўсган - 1188 нафардан 1459 нафарга.
Сўнгги бир кунда 665 киши, жумладан Москвада 72 киши коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган - кунлик ўлим ҳолатлари 16 январдан буён деярли бир хил даражада қолмоқда — 700 кишидан ошмаяпти.
Россияда пандемия бошланганидан буён 11 миллион 404 минг 617 кишида ковид тасдиқланган, 328 770 киши вафот этган ва 10 миллион 129 минг 691 киши соғайган.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022