Ўзбекистон | 10:51 / 31.01.2022
1845
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда фуқарони 2000 доллар эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган эр-хотин ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилган эр-хотин ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, Термиз минтақавий темирйўл узели ҳаракат хавфсизлиги нозири Ў.А. ва турмуш ўртоғи Д.Т. фуқаро Н.га депо локомотив бригадалари дам олиш уйи мудираси вазифасига танишлари орқали ишга киритиб қўйганини айтиб, эвазига ундан 2 000 доллар талаб қилган. Шундан 1 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид