Ўзбекистон | 08:52 / 04.02.2022
1075
1 дақиқада ўқилади

2021 йилда Қорақалпоғистонда коррупцион жиноят содир қилганлардан салкам 1,5 млрд сўм ундирилган

2021 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда матбуот анжумани ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Айтбай Темирханов йил якунлари бўйича маълумот берди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Вазирга кўра, 2021 йилда Қорақалпоғистонда 66 нафар шахс томонидан коррупция ва молия соҳасида 56 жиноят аниқланган. Бунинг оқибатида етказилган 1 миллиард 176 миллион 783 минг сўмлик зарар ундирилган.

Оилавий муносабатлардаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида нотинч оилалардаги 496 жанжал ижобий ечилган. Натижада 509 оиланинг ажрашиши олди олинган.

Айтбай Темирхановнинг таъкидланишича, ҳудудлар кесимида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар жони таҳлил қилинган. Унга кўра, жиноятчилик Мўйноқ туманида 11 фоизга, Тахиатош туманида 8 фоизга, Элликқалъада тумани 5 фоизга, Кегейли туманида 3 фоизга, Бўзатов туманида 2 фоизга камайган.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 238 нафар тиббиёт ходимининг 1,5 млрд сўмлик пуллари ундириб берилганди.

Мавзуга оид