Жаҳон | 18:02 / 04.02.2022
8564
2 дақиқада ўқилади

Эверест чўққисида ҳар йили 10 йилликка тенг муз эриб кетмоқда

Эверест чўққисидаги энг катта музлик шиддат билан эрияпти. Бунга инсоният таъсир кўрсатаётган иқлим ўзгаришлари сабаб бўлмоқда. Музликдаги йўқотиш 1,6 млрд одамнинг ҳаёт тарзига таъсир ўтказади.

Фото: CCN

Тадқиқотларга кўра, Ернинг энг баланд нуқтасидаги музликнинг шиддат билан эриши иқлим ўзгариши таъсирларини кучайтириб юборади. Қор кўчкилари ва қурғоқчиликларга сабаб бўлиши билан гидроэнергетикаси, ирригацияси ва ичимлик суви шу тизмаларга боғлиқ бўлган 1,6 млрд одамга зарар келтиради.

Эверестдаги Жанубий Кол музлиги шаклланишига 2 минг йил вақт кетган, бироқ унинг ҳажми 25 йилда юпқалашиб қолди. Бу дегани музлик шаклланган муддатидан 80 баробар тезроқ эриб кетмоқда.

Nature Portfolio Journal Climate and Atmospheric Science журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, музликлар эриши кенг тадқиқ қилина бошланган бўлса-да, баланд чўққилардаги музликлар эриши ҳодисаси кам ўрганилган.

Эришни бошлаган чорак асрлик муддатда Жанубий кол музлигининг тахминан 55 метри эриб кетган. Ундаги ўзгаришлар 1950 йиллардан бошланган бўлиши мумкин, лекин шиддатли эриш 90 йиллардан кейин старт олган.

Музлик эришига 20 дан ортиқ факторлар сабаб: улар орасида намлик даражаси тушиб кетиши, кучли шамоллар ҳам бор.

Чўққидаги музлик эриши нафақат ундан сув ичадиган одамларга таъсир ўтказади, балки Эверест тоғи экспедицияларини ҳам қийинлаштириб қўяди.

“Қутб айиқлари Арктиканинг исиши ва денгиз сатҳи музларининг эриши размига айланганди. Эверест чўққисидаги музликларнинг эриши ҳам рамзий чақириқ бўлишига ишонаман”, дейди Мейн университетининг Иқлим ўзгариши институти директори. 

Мавзуга оид