Жаҳон | 23:19 / 11.10.2024
10426
2 дақиқада ўқилади

Эверестда 100 йил олдин йўқолган алпинистнинг қолдиқлари топилди

Эверест ёнбағирларидан 1924 йилда бедарак йўқолган британиялик алпинист Эндрю Ирвин жасади қолдиқлари топилди, деб хабар беради National Geographic.

Фото: National Geographic

Таъкидланишича, Ронгбук марказий музлигида этик ичидаги оёқ бўлаги топилган. «Э.К. Ирвин» исми туширилган пайпоқлар сабаб алпинистнинг шахсига ойдинлик киритилган.

Бундан 100 йил олдин у ва Жорж Мэллори дунёдаги энг баланд чўққини забт этишга киришган. Мэллори бунга қадар Эверестга икки маротаба кўтарилган, Ирвин бўлса, буни илк бор амалга оширмоқчи бўлган. 1924 йил 6 июнда улар 8 170 метр баландликда лагерни тарк этган. Уларни охирги марта 8 июнда, чўққидан тахминан 240 метр узоқликда кўришган.

Мэллорининг жасади 1999 йилда топилган, аммо ҳар икки алпинистнинг чўққини забт этганини исботлайдиган бирор далил йўқ.

«Бу бутун жамоамиз учун ўзига хос ҳиссий лаҳза бўлди. Умид қиламизки, бу ниҳоят унинг авлодлари ва бутун алпинистлар дунёсига бироз хотиржамлик олиб келади», — дейди National Geographic жамоаси аъзоси Жимми Чин.

Чин «ўлжа овчилари» кўпайиб кетмаслиги учун алпинист қолдиқлари айнан қаердан топилганини айтмаган. Аммо у бошқа буюмлар, ҳатто марҳумларнинг камераси ҳам шу атрофда ётган бўлишидан умидвор.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди