Спорт | 11:44 / 06.02.2022
14743
1 дақиқада ўқилади

Жасур Жалоллиддинов «Қайрат»га ўтди

Тошкентнинг «Локомотив» клуби яримҳимоячиси Жасур Жалолиддиновни «Қайрат»га ижарага берди. 

Фото: Tribuna.uz

Қозоғистоннинг 3 карра чемпионини «Рубин»нинг собиқ устози Қурбон Бердиев бошқаради. Жамоа ўтган мавсумда бронза медалини қўлга киритди. 

Маълумот учун, 19 ёшли Жалолиддиновнинг «темирйўлчилар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. У фаолияти давомида «Бунёдкор», «Андижон» ва Москванинг «Локомотив» клубларида ҳам ўйнаган.