Олимлар парҳез инсон умрини 10 йилга узайтириши мумкинлигини аниқлашди
Мутахассислар ёғли ва шўр таомлар, қизил гўшт, ярим фабрикатлар ва ширинликлардан воз кечиш, дуккаклилар, сархил мева-сабзавотлар, ёнғоқларни истеъмол қилишни айтишмоқда.
Норвегиянинг Берген университети олимлари зарарли емишлардан воз кечиш инсон умрини сезиларли даражада узайтиришини аниқлашди. Тадқиқот натижалари PLOS Medicine журналида чоп этилди.
«Турли озиқ-овқат маҳсулотларининг фойдали хусусиятини билиш саломатликни яхшилаш, ўз навбатида, умрни узайтиришга ёрдам беради», — деди олим Ларс Фаянсе.
Мутахассислар бир неча минг нафар эркак ва аёллар иштирок этган тадқиқотни ўрганиб чиқишди.
Маълум бўлишича, ёғли ва шўр таомлар, қизил гўшт, ярим фабрикатлар ва ширинликлардан воз кечиш саломатликни яхшилайди.
Улар ўрнига дуккаклилар, сархил мева-сабзавотлар, ёнғоқларни ўз ичига олувчи соғлом овқатланишга ўтиш лозим. Натижада умр давомийлиги 10 йилга узайиши мумкин, дея хулоса қилган олимлар.
Мавзуга оид
12:06 / 13.01.2024
Ўзбекистонда аҳоли учун парҳез овқатланишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади
23:24 / 18.08.2023
Олимлар юрак хасталиклари хавфини камайтирувчи олтита маҳсулотни маълум қилишди
15:51 / 30.07.2020
Қандай парҳез саломатлигимиз ва сайёрамизни қутқариб қолади?
00:17 / 20.07.2020