Медведев мигрантлар диаспоралари Россияга хавф туғдириши мумкинлигини айтди
Россиядаги йирик диаспоралар сабаб мамлакат қонунларини менсимайдиган “кичик давлатлар”нинг пайдо бўлиши хавфи бор, деди РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев. Мигрантлар бўйича комиссия муҳожирлар устидан назоратни кучайтиришни таклиф этмоқда.
РФ Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведевга кўра, 2021 йилда Россияга муҳожирлар оқими 2020 йилга нисбатан учдан бир қисмга кўпайган. Бу ҳақда у мигрантларнинг интеграциялашуви ва мослашуви бўйича қўшимча чора-тадбирларга бағишланган йиғилишда айтиб ўтган.
“Бир қатор мамлакатларда эпидемиологик чора-тадбирлар юмшатилгани боис қўшни мамлакатлардан келадиган мигрантлар оқими 1/3 баробарга кўпайди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Россиядаги энг йирик диаспоралар сони 1 миллиондан 5 миллион кишигача. Улар, асосан, Марказий Осиё давлатларидан келганлар”, деган Медведев.
Унинг қўшимча қилишича, муҳожирлар зич яшайдиган ҳудудларда этник анклавлар пайдо бўлиши хавфи бор.
“Бу глобал муаммо ва бизда ҳам мавжуд. Давлат ичида ўз қонунлари ва ғоялари билан яшайдиган, энг муҳими, мамлакатимиздаги қонунларни менсимайдиган “кичик давлатлар”нинг пайдо бўлиш хавфи. Тегишли назоратсиз бу ҳудудлар экстремистик ва террористик туйғуларнинг пайдо бўлиши ҳамда жиноят ўчоқларига айланиши мумкин”, деган Хавфсизлик кенгаши мулозими.
Медведовнинг эътибор қаратишича, кўпчилик муҳожирлар рус тилини яхши билишмайди ва бу уларнинг адаптациясига салбий таъсир қилмоқда.
“Кўпчилик муҳожирлар рус тилини яхши билишмайди. Мен катта ёшдагиларни назарда тутяпман. Уларнинг изоляцияда яшаши сабабларидан бири ҳам шу. Бу муаммони мамлакатимиздаги шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилишимиз керак. Мигрантларни Россиядаги ҳаётга тезроқ ва самарали мослаштириш мақсадида рус тили, Россия тарихи ва қонунлари бўйича мажбурий имтиҳон жорий этилади. Имтиҳон натижалари патент ва яшаш учун рухсатнома олишда муҳим ҳисобланади.
Албатта, ўзига хос фильтр бўлиши керакки, бу биринчи навбатда қонунга бўйсунувчи ва етарли даражада маълумотга эга, маданиятимиз, урф-одатларимизни англашга тайёр, бу ерда чинакам яшаш ва ишлашни хоҳловчилар учун имконият яратиши керак”, деган у.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин РФ Хавфсизлик кенгашининг давлат миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссиясини тузиш тўғрисида фармон имзолаганди. Идоралараро комиссияни Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари бошқаради.
Қайд этилишича, комиссия миграция соҳасида давлатнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда миграция жараёнларини тартибга солиш бўйича вазифаларни бажариш мақсадида тузилган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин муҳожирлар иштирокидаги жиноятлар кўпаяётганини сабаб қилиб, муҳожирларнинг қонуний ишлашини қийинлаштирадиган таклифларни илгари сурганди.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024