Жамият | 21:49 / 17.02.2022
1608
1 дақиқада ўқилади
Фуқаро 500 дона “Remdesivir” дорисини 16 минг 300 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро Н.Ю. фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган, COVID-19 инфекциясини даволашда кенг қўлланиладиган “Remdesivir” номли дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.