Жаҳон | 19:33 / 18.02.2022
23649
1 дақиқада ўқилади

ЛХР раҳбари республика аҳолисини тезроқ Россия ҳудудига чиқиб кетишга чақирди

Аввалроқ Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикалар туташув чизиғида вазият кескинлашганини билдирганди.

Фото: ТАСС

Луганск халқ республикаси (ЛХР) раҳбари Леонид Пасечник республика аҳолисини қисқа муддат ичида Россия ҳудудига чиқиб кетишга чақирди.

"Тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига йўл қўймаслик мақсадида мобилизация мажбурияти бўлмаган ҳамда ижтимоий ва фуқаролик инфратузилмаларда фаолият кўрсатмайдиган аҳолини қисқа муддат ичида Россия ҳудудига чиқиб кетишга чақираман", — деди у.

Пасечник шунингдек, қўлига қурол олишга тайёр эркакларни республикани ҳимоя қилишга чақирди.

Аввалроқ Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ЛХР ва ДХР пайшанба куни Украина томонидан артиллерия зарбалари берилгани ҳақида маълум қилганди.

ДХР ва ЛХРнинг баёнотлари ҳозирча тасдиқланмаган. ЕХҲТ кузатув миссиясининг кунлик ҳисоботида айтилишича, ҳозирча туташув чизиғида кескинлик ўсгани қайд этилмаган.

Мавзуга оид