Ўзбекистон | 08:50 / 19.02.2022
3509
1 дақиқада ўқилади

Давлат ташкилотларининг ҳуқуқий маданиятни ошириш бўйича тадбирлари мониторинг қилинади

Фото: Getty Images

“Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш “Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тизими” электрон портали орқали амалга оширилади.

Қарор билан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида низомга киритилган ўзгартиришга кўра:

  • давлат органлари ва ташкилотлари – амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотларни порталга киритади;
  • портал томонидан маълумотлар автоматик таҳлил қилинади ҳамда белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.

Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, ташкилотлар масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўради, баҳолаш натижаларини ОАВда ёритиб боради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид