Иқтисодиёт | 16:05 / 21.02.2022
30793
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси сезиларли кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 февралда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 46,85 сўмга кўтарилиб, 10 888,07 сўмни ташкил қилди. Евро 45,65 сўмга кўтарилиб, 12 373,20 сўм бўлди.

Ўтган ҳафта охирида доллар курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг пастлаб, 10 841,22 сўмни ташкил қилганди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда йил бошидан буён доллар курси бир кунда бу қадар қимматлашиши қайд этилмаганди.

Мавзуга оид